Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон юборган ёрдам мьянмалик қочқинлар оқими мислсиз кўпайган даврда етиб борди
20.09.2017 12:44,  
1

18 сентябрь куни Бангладеш Қизил яримой жамиятининг Дакка шаҳридаги бош идорасига мянмалик мусулмон-роҳинжа қочқинларга тарқатиш учун Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

Бангладеш Қизил яримой жамиятининг қайд этишича, бу ушбу мамлакат ҳудудидаги роҳинжа қочқинларининг дастлабки эҳтиёжларини қондириш учун Жамиятнинг чет давлатлардан олган инсонпарварлик ёрдамлари орасида энг салмоқлиси бўлди. Расмий маълумотларга кўра, қочқинларнинг сони сўнгги кунларда 400 минг нафарни ташкил этмоқда.

Етказиб берилган инсонпарварлик ёрдами таркибига қочқинлар ҳаёти учун муҳим бўлган шакар, ёнғоқ, қуритилган сут, дори-дармонлар, гўдаклар овқатлари, ичимлик суви, болалар ва катталар учун кийимлар, кўрпа-тўшак ва бошқа зарурий маҳсулотлар, жами 14 хилдаги озиқ-овқат ва ашёлар киритилди.

Инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришнинг расмий маросимида Бангладеш Қизил яримой жамияти, Бангладеш Ташқи ишлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Бангладеш Қизил яримой жамияти президенти Ҳафиз Аҳмед Мазумдар Ўзбекистон раҳбариятига қочқинларга ўз вақтида ва олиҳимматлик билан кўрсатилган ёрдам учун чин қалбдан миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу нафақат юзага келган ижтимоий тангликни юмшатиш учун дўстона кўмак, балки ўзбек халқига хос хусусият бўлган самимий инсонпарварликнинг намойишидир.

Бангладеш Қизил яримой жамияти бош котиби Мозарул Ҳақ Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдами энг зарур пайтда — мьянмалик қочқинлар оқими мислсиз тарзда кўпайган даврда етиб келганини таъкидлади. Айни пайтда шуниси эътиборга сазоворки, Ўзбекистон томонидан жўнатилган ёрдам таркиби манзилли хусусиятга эга, яъни, инсонпарварлик ташкилоти томонидан белгиланган қочқинлар учун энг зарурий маҳсулот ва буюмлар рўйхатига мосдир.

Тадбирда Ўзбекистондан олинган инсонпарварлик ёрдами энг камида мьянмалик 8 минг оила ёки 50 минг қочқиннинг эҳтиёжларини қондиришга етарли экани алоҳида қайд этилди.

Худди шу куни мамлакатимиз байроғи остида ва "Ўзбекистон Республикасидан инсонпарварлик ёрдами" ёзуви тиркалган юк машиналари Бангладеш Қизил яримой жамияти вакиллари ҳамроҳлигида ушбу давлат ва Мянма чегарасидаги қочқинлар лагерлари томон йўлга тушди. Инсонпарварлик ёрдамининг қочқинлар ўртасида тарқатилиши тадбирлари билан Бангладеш Қизил яримой жамияти шуғулланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан