Oммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Жиззах вилоятидаги Шароф Рашидов туман, "Уч тепа" даҳасидаги 32-мактабида Ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишлайдиган 39 яшар Гулзода Тожибоева пахтадан қайтаëтганида автобус тагида қолиб вафот этди.
"Гулзодани 16 сентябрь куни, соат кечки 8ларда Пахтакор-Жиззах йулидан ўтаётганда “Исузи” автобуси уриб кетди. Гулзода воқеа жойидаёқ жон берди" - деди манба.
Гулзода Тожибоева бу йилги пахта мавсумининг ОАВларга маълум бўлган иккинчи қурбонидир. 16 сентябрь куни Андижон шаҳрида яшовчи 58 ёшли Музаффар Умрзоқов мактабда фаррош бўлиб ишлайдиган рафиқаси ўрнига пахтага чиққан пайтда далада жон берган эди.