Россиянинг энг ифлосланган шаҳарлари аниқланди

21.09.2017 | Жаҳон | 2637

Россия Федерациясининг табиат вазирлиги мамлакатнинг ҳавоси ўта ифлосланган шаҳарларига оид давлат докладини тайёрлади. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар бермоқда.

Текширувлар натижасига кўра, Биробиджон, Благовешенск, Магнитогорск, Норилск, Улан-Удэ, Чита, Красноярск шаҳарларининг атмосфераси ўта ёмон аҳволдадир. Бундан ташқари, Братск, Зима, Қизил, Минусинск, Новокузнецк, Петровск-Забайкалский, Селенгинск, Усолье-Сибирское, Чегдомин, Черемхово, Черногорск ва Шелехов шаҳарларининг ҳавосига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.

Вазирликнинг ахборотига кўра, сўнгги уч йилда мамлакат атмосферасига жуда кўп миқдорда зарарли моддалар чиқарилди. 2014-2016 йилларда РФда астма касаллиги кенг тарқалди. Ҳаво ифлосланишига боғлиқ касалликлар болалар орасида 1,7 баробар, катталар орасида 1,5 баробарга ортди.

Ҳудудлар бўйича олганда эса энг оғир аҳвол Сибир федерал округида кузатилган. Қолаверса, Иркутск ва Кемерово вилоятлари ҳамда Олтой ўлкасининг ҳавоси жуда ифлосланган.

Жаҳоннинг энг ифлос шаҳри деб тан олинган Қорабош шаҳри манзараларини сайтимизда томоша қилинг.