Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






КХДР Ташқи ишлар вазири Трампнинг нутқини итнинг акиллашига қиёслади
21.09.2017 12:04,  
8

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо БМТнинг Бош ассамблеяси сессиясида иштирок этди ва АҚШ президентининг сўзга чиқишини “итнинг акиллаши”га ўхшатди, деб ёзмоқда “Ёнҳап” агентлиги.

“Агар у итдек акиллаш орқали бизни қўрқитиш мумкин деб ўйласа, бу ҳақиқатан, итга хос хаёлотдир”, деган вазир. У “Ит ҳурар, карвон ўтар” мақолига ишора қилган. Корейс тилида “итларча хаёлот” бу тутуриқсиз, қуюшқонга сиғмас гап маъноларини билдиради.

Бундан олдинроқ Трамп БМТ минбарида сўзлаган нутқида агар Қўшма штатларга таҳдид қилаверса, КХДРни яксон қилишдан бошқа йўл қолмаслигини билдирган эди.

Трамп “Твиттер” саҳифасида Ким Жонг Инни “Ракета-одам” деб атаган. “Кеча Жанубий Корея президенти Мун билан суҳбатлашдим. Ракета-одамнинг аҳволини сўрадим. Шимолий Кореяда ёнилғига узун навбатлар пайдо бўляпти. Ёмонку!”-деб ёзган Трамп.

12 сентябр куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ўтказган ядро синовлари учун унга янги чекловлар киритилиши ҳақидаги резолюцияни қабул қилган. КХДР жавоб тариқасида Японияни чўктириб юбориш ва АҚШни қутурган итдек савалаш билан таҳдид қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан