Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўқонда шифокор фирибгарлиги учун 3,5 йилга қамалди
21.09.2017 12:19,  
2

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди товламачиликда айбланган Қўқон наркология диспансери врач-терапевти Раҳим Иброҳимов ишини кўриб чиқди.

Суд жараёнида Иброҳимов Ё.Ю. ва М.Р.ларнинг танишларини Қуролли кучлар сафига қабул қилинишлари учун 2,7 минг доллар сўраган.

"МХХ ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимларидан иборат оператив гуруҳ Раҳим Иброҳимовни сўралган пулни олаётганида ушлади. Суриштирув чоғида у уч кишининг Қуролли кучлар сафида бир йиллик хизмат ва мобилизацион-чақирув резервида бир ойлик курс ўташлари билан боғлиқ масаласини ҳал қилишга ваъда бергани маълум бўлди", — деди суд вакили.

Иброҳимов 2010 ва 2016 йилларда ҳам фирибгарлиги учун судланган.

Суд тўпланган материалларни кўриб чиқди, гувоҳлар ва айбланувчининг кўрсатмаларини тинглади ҳамда Р. Иброҳимовни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбдор деб топиб 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан