Олимлар самолётда ухлаш хавфидан огоҳлантирди

21.09.2017 | Илм-фан | 2998

Парвоз мобайнида айримларнинг қулоғи битиб қолади, чунки ташқари ва ичкаридаги босим тафовути бор. Аммо эснаш ва тез-тез ютиниш орқали қулоқ битишининг олдини олса бўлади.

Агар одам ухлаб қолса эснамайди ва ютинмайди. Натижада қулоқ канали ўзини-ўзи тўсиб қўйиши мумкин, босим туфайли қулоқ шикастланиши хавфи бор, дейди олимлар

Агар самолётдаги йўловчининг қулоғи қисқа муддатга битса, хавотирга ҳожат йўқ, бироқ қулоқдаги ингичка канал (евстахий найи) узоқ вақт битиб қолса, инфекция ривожланиши мумкин. Оқибатда ноғора пардаси ортида суюқлик ажралиб, қулоқ яхши эшитмай қолади ва қаттиқ оғриши мумкин.

Бундан сақланиш учун самолёт учаётганда ва қўнаётганда ухламаслик лозим.