Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мисли кўрилмаган воқеа (Ўзбекистон президентининг БМТда сўзлаган нутқига доир)
21.09.2017 20:52,  
10

Нашримиз мурожаат қилган экспертларнинг якдил фикрига кўра, Ўзбекистон президентининг Нью-Йоркдаги маърузаси – мамлакатимиз ҳақида хорижий давлатларда шаклланган стереотипларнинг максимал даражада лўнда ва ишончли тарзда вайрон қилиш бўлди. Ушбу маъруза амалда БМТ Низомида мустаҳкамлаб қўйилган шахс ҳуқуқлари, умуминсоний қадриятлар халқаро ҳамкорлик субъектларининг ўзаро муносабатларининг устиворлигига мутлақо тарафдор бўлган янги давлат сиймосининг тақдимоти бўлиб қолди.

Нотиқнинг ажратилган вақтнинг қатъий чеклаб қўйилгани ҳамда айдиториянинг ўта тўйингани боис телеграф услубидаги нутқи ҳамманинг эътиборини ўзига жалб этди. Маърузада сиёсатчилар муҳитига номақбул бўлган таржимани қийинлаштирувчи бирорта узундан-узун жумла ишлатилмаган, мозий сари етакловчи тарихий ва лирик чекинувлар йўқ. Унинг шерикларига айтадиган аниқ фикрлари бор эди. Маърузанинг ҳар бир абзаци – факт ёки тезисдан иборат битта жумладан иборат бўлиб, хотирага автоматик тарзда ўрнашашади. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бор-йўғи бир йил давом этган қисқа муддат ичида нималар ўзгаргани, мамлакат нималардан ташвишланаётгани ва мавжуд глобал муаммолар контекстида ўз келажагини қандай кўраётганини иложи борича тушунарли тарзда етказишга улгуриш учун гўё сўзлар оқимини болта билан чопаётгандек эди. Айтгандек, ахборотни етарли тарзда лўнда ва тушунарли қилиб етказиш учун у рус тилини танлаган деган хулосага келдик ва бунда ҳеч қандай сиёсий афзалликлар кўзда тутилгани йўқ. Бу ҳолда, таржимада нуқсонлар истисно этилади ва унинг аниқлиги кафолатланади. 

Билдирилган таклифлар ҳамда фикр теранлиги ва баён қилиш услуби равшанлиги президентнинг сессияга яхши тайёргарлик кўрганига далил бўла олади. Афғонистондаги вазият ҳақида гапира туриб, Шавкат Мирзиёев “Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли – марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир” дея билдирди. Маърузанинг давомида “Музокаралар афғонистонликларнинг ўзлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган ҳолда, Афғонистон ҳудудида ва БМТ шафелигида ўтиши лозим. Донишманд афғон халқи ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақлидир” дейилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти музокаралар “6+1” шаклда ўтиши керак, дея туриб олганди. Яъни, ранг-ранг афғон жамиятидаги вазиятни тартибга солишда НАТО иштирок этиши шарт деган. Ҳозирги президент НАТО эмас, БМТ шафелигида ўтиши лозимлигини таъкидлаб, компромисс учун бош омил ҳарбий куч эмас, балки дипломатия бўлиши кераклигини урғуламоқда. Қатор Ғарб давлатларининг Афғонистондаги ҳарбий контингентини кучайтиришни режалаштириб турган пайтда бу таклиф принципиал характерга эга. 

Халқаро терроризм билан боғлиқ муаммоларни таърифлай туриб Ўзбекистон президенти қуйидагиларни қайд этмоқда: “Бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинмоқда. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади, деб ҳисоблайман”. Ва ўша заҳоти “маърифатли ислом”ни халқаро миқёсда қўллаш зарурати ҳақида гапира бошлади. 

Қайд этиш жоиз, дунё “маърифатли ислом” атамасини деярли бутунлай унутиб бўлди. Ўйлашимизча, Бош ассамблеяга ўхшаш халқаро анжуманларда бунақа атамалар ишлатилмай қўйилган. Ҳатто воизлар сиёсий боадаблик ва бағрикенглигига қарамай. Амалдаги президентнинг ўтмишдоши бу атамани бирор марта қўллаганини ҳам эслай олмаймиз. Каримов диндорлар қанақа конфессияга мансублигидан қатъий назар уларга нохолис муносабатда бўлган десак, анча юмшоқ гапирган бўламиз. 

Амалдаги президент аксинча БМТ Бош ассамблеясида "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди. Ва шу ернинг ўзида “Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган”, дея конкрет таъриф бермоқда. 

Эътибор беринг: олий даражадаги халқаро минбардан туриб диний эркинлик, диндорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймаслик ҳақида хорижий мамлакатлардан бирида яшаётган мухолифат етакчиси ёки ҳуқуқ ҳимоячи эмас, балки дунёвий саналган мамлакатнинг раҳбари гапирмоқда.

Ўзбекистоннинг замонавий тарихида бу мисли кўрилмаган воқеа бўлиб қолди.

Муаллиф: Сергей Ежков. Таржимон: Аббос Асад 

Facebookдан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан