Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎФФ Президенти ФИФА Президенти билан учрашди
21.09.2017 21:14,  
5

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ва федерация Ижроия Қўмитаси аъзоси Бобур Шодиев бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифи билан ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюришга ваъда берди.

Умид Аҳмаджоновнинг ташрифдан кўзлаган асосий мақсади ФИФА таснифидаги халқаро тадбир ва мусобақаларни Ўзбекистонга олиб келиш бўлиб, ЎФФ Президенти Жанни Инфантино билан ўзаро суҳбат чоғида ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 17 ва 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини қизғин муҳокама қилди.

ЎФФ Президенти ФИФА президенти билан суҳбат асносида Ўзбекистон бугунги кунга келиб, ФИФА Конгресси, шунингдек, ФИФАнинг ихтисослашган форумларидан бирига мезбонлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши, шунингдек, жаҳон футболида топ-мураббийларни Ўзбекистонда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиб бериши учун таклиф қилишда ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўради. Бундан ташқари, Европанинг кўзга кўринган футбол клублари ва Ўзбекистон клублари ўртасида ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мутахассисларни жалб қилган қолда, ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича икки томонлама келишувга эришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан