Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ армияси Раққада мингдан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди
21.09.2017 21:33,  
7

Буюк Британия жойлашган Airwar​ мониторинг гуруҳи Сурия ва Ироқда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан август ойида амалга оширилган ҳарбий амалиётлар қурбонлари бўйича ҳисобот эълон қилди.

Қайд қилинишича, август ойи халқаро коалициянинг Сурия ва Ироқдаги уч йиллик фаолияти давридаги энг қонли ойлардан бири бўлган. Июль ойида коалиция амалга оширган ҳаво ҳужумлари қурбонлари сонида пасайиш кузатилганига қарамасдан, август ойида тинч аҳоли ўлими 35 фоизга ортган. Ҳисоб-китобларга кўра, Сурия ва Ироқда коалиция ҳужумларида 470 нафардан 719 нафаргача тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Тинч аҳоли орасидаги талафотлар айниқса Суриянинг Раққа шаҳрида энг кўп содир бўлган. Ўтган ойда коалицион қўшинлар Раққа шаҳрига АҚШ армияси Афғонистонда амалга оширган ҳаво ҳужумларидан ўн марта кўпроқ зарба берган. Шу билан бирга коалиция ҳужумлари туфайли ҳалок бўлган тинч фуқаролар сони июль ойидаги кўрсаткичга нисбатан икки баробар ортган. Бир ой давомида Раққа қамалида 433 нафаран 643 нафаргача тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган.

31 август ҳолатига кўра, ИШИД гуруҳига қарши уч йилдан бери давом этаётган кураш давомида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироқда 13 568 марта, Сурияда эса 12 426 марта авиация ва артиллерия ҳужумларини амалга оширган. Август ойидаги ҳужумлар миқдори июль ойига нисбатан Ироқда 30, Сурияда эса 51 фоизга кўпайгани. Шу тариқа, 5 075 та ҳаво зарбаси билан август ойи коалиция томонидан энг кўп ҳаво ҳужумлари амалга оширилган ой сифатида қайд қилинган.

Раққа шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш учун ҳаракатлар июнь ойида бошланган эди. Дастлабки уч ой давомида шаҳарга 5 775 марта ҳаво ҳужуми амалга оширилган. 6 июньдан 31 августгача бўлган даврда ҳаво зарбалари туфайли Раққанинг мингдан ортиқ аҳолиси қурбон бўлган. Раққа операцияси шаҳардаги биноларнинг 75 фоизини вайронага айлантирган ва қарийб 200 минг киши қочқинга айланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан