Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида уч ёшли бола ариқда чўкиб кетди
22.09.2017 06:03,  
16

Ўртачирчиқ туманида содир бўлган яна бир бахтсиз ҳодиса оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.

Фожиа бола қаровсиз қолиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи ариқда чўкиб кетиши натижасида содир бўлди.

Бахтсиз ҳодиса болалар ўлимига олиб келган ягона ҳолат эмас. Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдирилиши натижасида юзага келган.

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қурбонларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилиб, бу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналардан ҳар қандай ҳолатда ўз фарзандларини қаровсиз қолдирмаслик сўралди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан