Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муборак газни қайта ишлаш заводида уч ишчи заҳарланишдан ўлди
22.09.2017 10:13,  
9

ФВВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, Муборак газни қайта ишлаш заводининг 4 нафар ишчиси газдан заҳарланган. Ҳодиса 20 сентябр куни завод цехида газдан пропан ва бутан ажратиш қурилмасини тозалаш вақтида содир бўлган

Натижада 3 нафар ходим – цех бошлиғи Аъзам Кулиэв, операторлар Қудрат Тўраев ва Умрзоқ Ўриновлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай воқеа жойида вафот этишган.

Оператор Даврон Ботиров Муборак тумани марказий касалхонасига ётқизилган, унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бу каби ҳодисаларнинг олидини олиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Комиссия томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан