Дунёдаги энг баланд қуёшли минора қаерда қурилади?

22.09.2017 | Жаҳон | 2717

​Қуёшдан электр энергия олиш учун мўлжалланган минора Дубайдан 50 км жанубда жойлашган. Mohammed bin Rashid Al Maktoum Solar Park учун янги қўшимча ускуналар ўрнатилганидан сўнг, 2030 йилга бориб, қуввати 5000 МВт гача боради. 

Mohammed bin Rashid Al Maktoum Solar Park 2013 йили очилганидан буён майдони ортиб бориши натижасида 2,3 млн га яқин фотоэлектрик мосламалар қуввати 200 МВт га етган. Шунинг ўзи билан Дубайнинг бир қисмини электр энергияси билан таъминлаб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб, қувват озлик қилаётганлиги учун, ҳукумат яна бошқа минора қуришга рухсат берган. 

Қуриладиган қуёш минорасининг баландлиги 260 метрга боради. Бунинг натижасида атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдорини йилига 6,5 млн тоннага камайтирилади. Лекин таннарх 1 кВт/с учун 7,3 АҚШ долларини ташкил этади.      

Қурилиш ишлари 2020 йили бошланади. Минора қуёш нурларини тўплаб, атрофидаги суюқлик солинган резервуарлага нурни тарқатади, суюқлик қизиб, буғга айланади ва ўз навбатида турбиналарни ҳаракатга келтиради.  Бундай йўл билан электр энергияси олиш қуёш элементларига нисбатан, қийин бўлса ҳам анча самарали.