Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чет элда танг вазиятда қолган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатади
22.09.2017 13:41,  
14

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик уставининг янги таҳрирдаги лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига муҳокама учун киритди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдураҳим Хўжаев 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда.

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳасига бир нечта ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, хорижий давлатларда моддий жиҳатдан мураккаб аҳволга тушиб қолган фуқароларга Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, консуллик мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини ошириш кабилар қонун лойиҳасидан ўрин олди.

Брифингда Хўжаев хорижда вақтинча ва доимий яшаб келаётган фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан