Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рейд давом этади: Навоийда ҳам валютафурушлар қўлга олинди
22.09.2017 13:47,  
6

Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Навоий вилоятида ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди.

Жумладан, махсус операция давомида Зарафшон шаҳрида яшовчи Ўткир Исрофилов 2,5 минг долларни 20,3 миллион сўмга сотаётганида ушланди.

"Бундан ташқари, Исрофиловнинг ёнидан 3522 доллар, 41 400 рубл, 72 500 тенге, 1000 белорус рубли, 360 евро, 100 юан ва 94,1 миллион сўм миқдоридаги пул чиқди", — деди куч ишлатиш тизими вакили.

Яна бир валютафуруш Навоий шаҳридаги машинасозлик заводи яқинидаги автотураргоҳда қўлга олинди. Илгари судланган Завқиддин Бозоров шериги Анис Худойқулов билан фуқарога 3,5 минг долларни 28,8 миллион сўмга сотишга уринишган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Ў.Исрофилов, З.Бозоров ва А.Худойқуловларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-моддаси бўйича жиноят иши қўзғади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан