Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийдаги истироҳат боғида ёш йигит аттракциондан фожиавий равишда қулаб тушди
22.09.2017 14:33,  
16

Навоий вилояти Навоий шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида 16 сентябрь, кеч соат 20:00 дан ўтганда нохуш ҳодиса рўй берган. Ёш йигит боғдаги аттракционлардан бирида учаётган вақтда хафсизлик камари носозлиги туфайли, ҳавода учиб бориб нарвонга урилган.  Бу ҳақда УЗ24 нашри хабар қилди.

Хабарларда йигитнинг исми Баҳром Якубов дея қайд этилмоқда. У бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳатлари олгани, жумладан, қўл ва оёқлари, юз яноқлари, бурни, жағи, кўз косаси сингани, ҳозирда йигит Навоий шаҳридаги шифохонанинг Жонлантириш бўлимида ётгани айтилмоқда. Хабарларга йигитнинг оғир аҳволда ётган суратлари ҳам илова қилинган.

Ҳозирча истироҳат боғи маъмуриятидан, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан ушбу ҳодисага расман изоҳ берилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан