Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон: Буддавийларни ҳимояси учун роҳинжа қочқинларини қабул қилмаймиз
22.09.2017 14:41,  
6

Роҳинжа мусулмонларини мамлакат хавфсизлиги учун асосий таҳдид сифатида кўраётган Ҳиндистон ҳукумати Мянма ва Бангладешдан келадиган денгиз йўлларини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақида Анадўлу агентлиги хабар бермоқда.

Роҳинжа мусулмонлари денгиз орқали мамлакатга киришга уриниши мумкинлигига доир разведка маълумоти ҳукуматни денгиз йўлларида назоратни кучайтиришга ундаган. Чегара хизматига барча денгиз йўллари бўйлаб қўшимча денгиз патруль самолётлари ва патруль кемаларини ҳаракатга келтириш топшириғи берилган.

Ҳукумат вакилининг IndiaToday​ нашрига маълум қилишича, роҳинжа қочқинлари миллий хавфсизлик учун асосий таҳдид сифатида кўрилмоқда. Мянма армияси таъқибидан қочишга мажбур бўлган роҳинжа мусулмонлари ҳинд разведкачилари назарида ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларга алоқадор бўлиши мумкин.

Қолаверса, ҳукумат роҳинжа қочқинларининг Ҳиндистонга келиши мамлакатда диний низолар келиб чиқишидан хавотир билдирган. Ҳокимиятдаги Бҳарата Жаната партияси раҳбарияти роҳинжа қочқинлари томонидан Ҳиндистондаги буддавийлари нишонга олиниши мумкинлигидан ҳам хавотир билдирган.

Аммо таҳлилчилар фикрича, Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идораларида роҳинжа қочқинлари хавфсизликка рахна солиши мумкинлигига доир бирорта далил мавжуд эмас. Ҳукумат 3 октябрьга қадар барча разведка маълумотларини Ҳиндистон Олий судига тақдим этилишини маълум қилган.

Айни пайтда Ҳиндистондаги 40 мингга яқин роҳинжа қочқинлари депортация қилиниш хавфи остида қолмоқда. Шу йилнинг март ойида Ҳиндистон ҳукумати роҳинжа мусулмонлари мамлакатга киритилмаслигини эълон қилган эди. Мянмада қарийб бир ойдан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли 421 мингдан ортиқ роҳинжа мусулмонлари қўшни Бангладеш ҳудудига қочиб ўтган.

25 август куни Ракҳайн вилоятида исёнчиларга қарши бошланган ҳарбий амалиётларда 3 мингга яқин роҳинжалар ҳалок бўлган. Хавфсизлик кучлари ва буддавий радикаллари роҳинжалар қишлоқларига ўт қўйиш, қуролсиз кишилар, аёллар ва болаларни шафқатсизларча ўлдиришда айбланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан