Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда барча гиёҳвандларни Сибирга сургун қилиш масаласи кўрилмоқда
22.09.2017 16:56,  
7

Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Олге Нилов гиёҳванд моддаларга муккасидан кетган беморларни Сибир ерларида мажбурий меҳнат қилдириш орқали даволашни таклиф қилди. Бу ҳақида Russian Today​ телеканали хабар бермоқда.

«Одил Россия» партияси аъзосининг айтишича, гиёҳвандларни мажбурий ишлатиш билан Сибир ва Узоқ Шарқдаги кенг ҳудудларни ривожлантириш мумкин. Унинг фикрича, табиат қўйнида ва тоза ҳавода беморларни мажбурий меҳнат, ов қилиш, балиқ тутиш каби воситалар билан даволаш яхши самара беради. Қолаверса, бу орқали чекка ҳудудларни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришмумкинлигини ҳам айтган. Ниловнинг ишонч билан таъкидлашича, у таклиф қилган лойиҳа минглаб, юз минглаб фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлади.

Олег Нилов 500 км радиусда изоляция қилинган тайга минтақасида даволаш муассасаларини қуришни таклиф қилган. Депутат бу билан бир қанча муаммолар ҳал қилиниши Бундан ташқари, Сибирда шифо топган беморлар шаҳарга қайтишни истамаслиги ҳамда оила қуриб, ўша ҳудудда қолишга қарор қилиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда. Дума депутати Узоқ Шарқ ва Сибир ерлари шу тариқа ривожланиб кетишини тахмин қилган.

Маълумот учун Россияда гиёҳванд моддалар истеъмол қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Гиёҳвандлик учун жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин. Гиёҳвандликка муккасидан кетганларни мажбурий даволашга эса фақат суд ҳукми билан рухсат этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан