Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта-2017: «Кечаси 3 да қўнғироқ қилиб, уйга қайтишимизни айтишди»
22.09.2017 17:12,  
11

Аввалроқ, пахта теримига жалб қилинган ОТМлар ўқитувчи ва талабалари 22 сентябрдан далалардан ўқиш ва иш жойларига қайтаётгани ҳақида хабар берилган эди.

«Газета.uz» нинг ҳукуматдаги ахборот манбасининг хабар қилишича, 21 сентябрь куни тунда бўлиб ўтган селектор йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг 8 августдаги баённома қарори ижросини таъминлашни талаб қилган.

Мазкур қарорда 2017 йил пахта ҳосилини териб олишда 18 ёшга тўлмаган ёшларни, шунингдек ташкилотлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг меҳнат фаолиятида бўлган ходимларини пахта терими тадбирларига мажбурий тарзда жалб қилиш қатъий ман этилиши айтиб ўтилган.

Талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини зудлик билан пахта далаларидан олиб чиқиб кетиш топширилган. Ҳудудлар ва давлат органлари раҳбарлари юклатилган талабларни бажармаганлик учун огоҳлантирилиб, акс ҳолда «ташкилий чоралар» кўрилиши мумкинлиги маълум қилинган.

Нашр таҳририяти ярим тундан буён Ўзбекистоннинг ҳудудлардаги ОТМлари талабаларидан кўплаб хабарларни қабул қилиб олган. Уларда талабаларни уйларига қайтариб юборилгани ёки бунга тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинган.
«Бизни кечаси 3 да уйғотишди ва уйга кетишимизни айтишди. Соат 5 да биз Навоийда эдик, ҳозир эса дарсдамиз», — деди Навоий вилоятида пахта тераётган ОТМлардан бирининг талабаси нашр билан суҳбатда.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятидаги талабалар ҳам пахтадан қайтганини маълум қилган.

«Сўнгги вақтларда мухбирларимиз суҳбатлашган талабалар пахта теримига ихтиёрий равишда чиқиш тўғрисида аризалар ёзиб беришга мажбур бўлганларини айтган эди. Айримлари пахта теришга чиқишдан бош тортган тақдирда, ўқишдан четлатилиши тўғрисида босим бўлганини ҳам маълум қилган», — дейилади хабарда.

Хабарида материални тайёрлаш вақтида нашр вакили солиқ инспекциясига чақирилиб, компаниядан давлатга ёрдам бериш мақсадида Жиззах вилоятига пахта теримига жўнатиш учун уч нафар ходим тақдим этиш сўралгани ҳам баён этилган.

«Қайд этиш жоизки, ушбу мурожаат илтимос кўринишида бўлиб, мажбурлашдек кўринмади. Биздаги маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудларида ҳар қандай вазиятда далаларга чиқишга тайёр турган пахта териш машиналари ‘стартъда турибди»,— дейилади хабарда.

Фермер хўжаликлари пахта йиғим-теримига банд бўлмаган аҳоли, жумладан «Фидойи ёшлар отрядлари» вакилларини жалб қилишлари мумкин. «Фидойи ёшлар отряди», бу — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи лойиҳаси бўлиб, банд бўлмаган ёшларга турли мавсумий ишларда иштирок этиш орқали даромад олиш имкониятини тақдим этади.

Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг селектор йиғилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркдан қайтган кунида бўлиб ўтди. 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаган давлат раҳбари Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бекор қилиш бўйича амалий чоралар кўрилганини маълум қилган эди.

Нашр сўровида иштирок этган экспертлар давлат раҳбарининг пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш амалиётини бекор қилиш тўғрисидаги иродали қарорини тарихий ҳодиса деб атади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан