Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзга сайёраликлар никоҳи жоизми, шайхим?”
23.09.2017 00:56,  
125

Интернетдаги дўстларимнинг аксарияти диндорлардан бўлганлиги сабабли исломий одоб-ахлоққа чорловчи постларини ўқиб кўп яйрайман. Бироқ кўпчилиги дунё воқеаларига муносабатни ҳам қотиради. Ўқиб, “тавба, буларнинг хаёлида нималар ўралашмоқда”, дейман. Уларнинг изоҳларидан кичик бир гулдаста туздим. Мана, ўзингиз ўқиб кўринг:

Хабар: “Малала Юсуфзай БМТда нутқ сўзлади”

Изоҳ: - Шарманда!.. Бўйи етган қиз номаҳрамлар қаршисида ҳижобсиз чиқибди.

Хабар: “Мянма роҳинжаларини ўз уйларидан қувишмоқда”

Изоҳ: “Лаънат.. лаънат бўлсин кофир бутпарастларга. Умидим бисёр, роҳинжа қиз-жувонларининг бошини силайдиган мард мусулмонлар диёримизда кўп топилади. Уларга юртимиздан жой бериш масъаласини подшоларимизга таклиф этайлик, биродарлар”

Хабар: “Қирғизистон билан чегаралар очилмоқда”

Изоҳ: “Жалолобод ва Ўшлик муслималарни никоҳимизга олиш имкони берилганига шукр”

Хабар: “Фалон давлатда сунъий озиқ-овқат тайёрланмоқда”

Изоҳ: Ҳамма сунъий овқатлар эркакларнинг жинсий сустлигини келтириб чиқаради. Аллоҳ яратган неъматлардан қўймасин.

Хабар: Хитой космонавтлари 33 кунда фазодан қайтди

Изоҳ: “Тамом бўпти, космосга чиқса, хотинга ярамай қолади”

Хабар: “Суриялик ёш она Германиядан паноҳ изламоқда”

Изоҳ: “Мазлумани Аллоҳ йўлида жон деб никоҳимга олардим”

Шундай пост ва изоҳларни ўқиганимда устозлардан бири ўз саҳифасида улашган латифасимон ривоят эсимга тушади:

Ўзга сайёраликлар ерликлар билан учрашибди. Улар ҳақида Ердаги халқлар қандай ўйламоқда:

Америкаликлар: Буларни урушда қандай енгсак бўлар экан?

Японлар: Буларнинг технологиясини ўзлаштириш устида бош қотиришимиз шарт!

Мусулмонлар: -Ўзга сайёраликлар никоҳи жоизми, шайхим?

Изоҳга ҳожат йўқ.

Аммо барибир савол ўртада қолди: қачон тафаккуримизни тўрт девор ва икки оёқ ўртасидан чиқарамиз, азиз диндош?

fayzbog.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан