Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда алимент тўловчилар учун енгилликлар бериш режалаштирилмоқда
23.09.2017 12:29,  
1533

Парламент қуйи палатаси депутатлари алимент тўлаш билан боғлиқ қатор муаммоли масалаларни ҳал қилишга қаратилган қаонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар.

Бугунги кунда республикада шундай амалиёт мавжудки, алиментни виждонан тўлаётган оталар хорижга чиқиш пайтида муаммога дуч келишмоқда. Бу эса қонунчиликда кўзда тутилган меъёрга боғлиқ, яъни суд ижрочиси ўз ташаббуси билан хорижга чиқишга тақиқ қўйиши мумкин. Бунда хорижга чиқишга тақиқ қўйилган шахс ҳатто хабардор ҳам қилинмайди.

Оқибатда хорижга чиқишга шайланган шахс аэропортда рўйхатдан ўтиш чоғида нохуш ҳолатга рўбарў келади — уни самолётга қўйишмайди. Бу ҳолатда бирон нарсани исботлашнинг ҳам фойдаси йўқ. Натижада ортиқча оворагарчилик, асаббузарлик юзага келади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти Виртуал қабулхонасига алимент тўлови билан боғлиқ мурожаатлар кўплаб тушаётганлиги ҳам бу борада муаммолар мавжудлигини кўрсатиб турибди.

Шу боис депутатлар ушбу муаммоларни ҳал қилишни режалаштиришмоқда. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонун чет элга чиқишга оид чекловни олиб ташлаш учун алиментларни олдиндан тўлаш ёки алиментларни тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш имконини берувчи меъёр билан тўлдирилмоқда. Шу тарзда алимент тўлаши шарт бўлган шахсларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқларини амалга ошириш учун алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган болаларнинг манфаатларини бузмаган ҳолда шарт-шароитлар яратилмоқда, деб ҳисоблашмоқда депутатлар.

Депутатларнинг фикрича, ҳозирда асосийси алимент тўловчини жазолаш эмас, балки алиментлар тўланишини таъминлашдир. Шу сабабли қонун лойиҳасида алимент тўлашдан бўйин товлаш муддатини уч ойдан икки ойга қисқартириш, қарздорлик тўлиқ бартараф этилганида айбдорга жарима тўлаш жазосини буткул олиб ташлаш ва уни жавобгарликдан озод қилиш ҳам таклиф қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан