Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил бошидан бери 3.5 минг фуқаро дайди итлар ҳужумига учради
23.09.2017 17:06,  
49

Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 сентябрдаги “Тошкент шаҳрида эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни амалга ошириш тўғрисида”ги 1293-сонли қарор мазмун-моҳиятини аҳолига, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бугун, 23 сентябрь куни шаҳар ҳокимлигида брифинг ташкил этилди.

Унда пойтахтимизда дайди ва уй ҳайвонларидан жабрланганлар сони йилдан-йилга ошиб кетиши кузатилаётгани, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида дайди ва уй ҳайвонларидан 3527 нафар фуқаро азият чекиб, 1633 нафари айнан дайди итлардан жабрлангани айтиб ўтилди. Бу каби салбий ҳолатга барҳам берилмаса, аҳоли ўртасида қутуриш касаллигининг кескин кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Тадбирда Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига қарашли марказий авария диспетчерлик хизматининг “Дайди ҳайвонларни тутиш отряди” ишини самарадорлигини ошириш мақсадида унинг фаолияти танқидий таҳлил қилинди. “Дайди ҳайвонларни тутиш отряди” етарли даражада техника ва керакли анжомлар билан таъминланиб, ёқилғи-мой маҳсулотлари узлуксиз ажратилиб турилиши, “Дайди ҳайвонларни тутиш отряди” томонидан ишлаб чиқилган режа асосида  қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш мақсадида кечаю кундуз рейдлар ўтказиб бориш тавсия этилди. Шунингдек, кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш ва алоҳида вақтинча сақлаш учун махсус ажратилган жойларда сақлаш таъкидланди.

Жумладан, аҳоли пунктларида ит ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш юзасидан назоратни кучайтириш лозимлиги ҳамда ушбу қоидалар бузилишига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар ташкил қилиниши ҳақида сўз юритилди.  Шунингдек, давлат ветеринария бўлимларининг тақдимномаси бўйича қаровсиз ва эгасиз қолган касал ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлашни ташкил этиш ҳамда бу хавфнинг олдини олишга қаратилган бир қатор ишлар эътиборга олинди.

Қарорда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ветеринария бўлимларига итларни ўз вақтида вакцинация қилиш учун уларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисида маълумот берилиши юзасидан доимий назорат олиб борилиши назарда тутилган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан аниқланган ит ва мушукларни эмлаш ишлари ташкил этилиб, қутуриш касаллигига қарши вакцина захиралари яратилади.

Шунингдек, аҳолига ҳайвонлар томонидан бошқа жароҳатлар етказилганда дарҳол соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилиш тўғрисида доимий тушунтириш ишлари олиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан