Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 октябрдан аҳолига нақд валюта сотиб олишга рухсат берилади
23.09.2017 20:22,  
6

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб аҳолига нақд хорижий валюта сотиб олишга рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга асосланиб Reuters агентлиги хабар қилди.

Журналистларнинг ҳукумат миллий валютани девальвация қилишда давом этиш-этмаслиги ҳақидаги саволига бош вазир "Буни бозор кўрсатади", деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб резидент жисмоний шахслар алмаштириш пунктларида валютани чегараланмаган миқдорда сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Аҳоли валюта сотиб олганда эса конверсион карталарга ўтказиб бериш йўлга қўйилганди.

Бундан ташқари, бир неча кун олдин хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берилганлиги хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан