Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автоҳалокатда бир аёл вафот этди, бир неча киши жароҳатланди
25.09.2017 09:34,  
10

23 сентябрь шанба куни Тошкентда бир кишининг умрига зомин бўлган, мудҳиш автоҳалокат содир бўлди, деб хабар қилмоқда UzNews нашри.

Ҳодиса тахминан соат 18:30 лар атрофида Чилонзор туманида содир бўлган. Бунёдкор шоҳ кўчасидан катта тезликда ҳаракатланаётган такси дарахтга урилган. Хабарда айтилишига кўра, автоҳалокат ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.

Оқибатда, 1950 йилда туғилган йўловчи аёл, вафот этган, унинг 8 ва 11 ёшли набираларининг боши ўрта оғирликда лат еган. Улар касалхонага ётқизилган.

Ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ҳам жароҳатланган. Унинг тос суяги синган.  

Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан