Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайвонларни айби нима? - Меҳр ва Оқибат ташкилоти Тошкент шаҳар ҳокимлигини инсонийликка чорламоқда
25.09.2017 11:59,  
59

Махсус ташкил этилган отрядларнинг 11 нафар мутахассиси Тошкент шаҳрида дайди итларни ушлаш учун туну-кун рейдлар ўтказиш билан шуғулланади. Пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг бу ҳақдаги қарори шанба куни шаҳар маъмуриятида ўтказилган брифинг чоғида маълум қилинди.

Ҳоким ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимовага кўра, бу қарор президент виртуал қабулхонасига аҳолидан келиб тушган мурожаатлар туфайли қабул қилинган. Аҳоли президентга шаҳарда дайди итлар ва мушуклар кўпайганидан шикоят қилишган.

Брифингда айтилган маълумотларга кўра, йил бошидан буён 3527 фуқаро дайди ва хонаки ҳайвонлар ҳамласидан жабр кўрган, шулардан 1633 нафари дайди итлар томонидан тишлаб олинган.

Қутуриш хавфи мавжуд жониворлар отиб ташланиши ҳақида хабар топган зооҳимоячилар шошилинч кенгаш чақирдилар. Бу ҳақда Меҳр ва оқибат жониворларни ҳимоя қилиш ташкилотининг Facebook'даги саҳифасида хабар қилинди.

Меҳр ва оқибат ташкилоти шаҳар ҳукуматини дайди итлар масаласини инсонийлик нуқтаи назаридан ҳал этишга чорламоқда.

"Ҳукумат инсон масъулиятсизлиги оқибатларига қарши курашмоқда (жониворлар кўчага қандай қилиб тушиб қолганини эсга олайлик). Ҳайвонларни йўқ қилиш — зооҳимоячилар билан бу масалани муҳокама қилиш, дунё амалиётини ўрганиш, дайди жониворлар масаласи аллақачон ҳал этилган ривожланган давлатлар тажрибасига мурожаат қилиш, аввал шаҳарда, сўнгра бутун мамлакат миқёсида қандайдир ижобий ишни амалга оширишга уринишдан кўра осонроқ", — дейилади жамият мурожаатида.

"Биз нима учун ҳайвонларни жазоламоқчимиз? Уларни айби нимада? Наҳот, шу жониворлар, эгалари кўчиб кетаётиб ёки аллергия ёхуд шунчаки безор бўлганидан уларни ташлаб кетгани учун айбдор саналса? Ёки айб аслида одамлар уларни стерилизация қилишни хоҳламай, кейинчалик кераксиз наслларини кўчага улоқтираётганидами уларни айби? Биз болаларимизни нимага ўргатяпмиз? Биз уларга қандай ўрнак бўлаяпмиз? Кейин эса қулочимизни кенг ёзиб, нега болаларимиз бу қадар шафқатсиз дея лол қолиб ўтирамиз", — деб таъкидланган зооҳимоячилар баёнотида.

Зооҳимоячилар дайди жониворлар масаласини ҳал қилиш учун аҳоли ва жамоатчилик ташкилотларини бирлашишга чорламоқда.

Меҳр ва оқибат ташкилоти бу масалани ҳал этиш учун бир неча вариант ечимларни таклиф этган.

Жамият дайди итларни ушлаш хизматини — дайди итларни қутқариш хизматига айлантиришни, шунингдек, молиялаштиришни жалб қилган ҳолда ҳайвонлар учун бошпана вазифасини ўтайдиган инфратузилмани ташкил қилиб, у ерга ҳайвонларни севадиган одамлардан иборат кўнгилли ҳайвон-боқувчиларни жалб қилишни таклиф қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан