Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






9 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган қозоғистонлик ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
25.09.2017 17:56,  
1

Ўзбекистоннинг 9 нафар фуқаросини ҳаётдан олиб кетган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси айбдори деб топилган қозоғистонлик ҳайдовчи 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қозоғистоннинг Айтекебий туман суди ҳайдовчи Леонид Еремеев ишини кўриб чиқди. Айбдор суд залида даҳшатли автоҳалокат ҳақида гапираркан, рулда ухлаб қолганини тан олди. Натижада икки қаватли автобус бошқарувни йўқотиб, автоҳалокатга учраганди.

Суд унга нисбатан 5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаб, 7 йил давомида автотранспорт ҳайдашни тақиқлаб қўйди. Бундан ташқари, судланувчи Еремеев моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун давлатга 699 минг тенге тўлайди.

Эслатиб ўтиш керак, жорий йилнинг июнь ойида юз берган мудҳиш автоҳалокатда 9 нафар ўзбекистонлик вафот этган, 20 нафардан ортиғи жароҳат олган эди. Ҳайдовчи эса ўша заҳоти қўлга олинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан