Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Россияга қарши уруш қўлланмаси чиқарилди
26.09.2017 11:14,  
4

АҚШдаги Россия элчихонаси Россияга қарши уруш тўғрисида "ўлланманинг пайдо бўлишини ўта ташвишли ҳолат деб билади. 

Илгарироқ интернет тармоғида АҚШ тадқиқот марказларидан бири томонидан Пентагон учун тайёрланган қўлланманинг онлайн-версияси пайдо бўлган эди.

"Россия янги авлод уруши" деб номланган брошюра кўринишидаги қўлланма 68 бетдан иборат бўлиб, унда Россия ҳарбий стратегияси, Россия армиясининг кучли ва ожиз томонлари, ҳарбий техникаларининг тактик-техник характеристикалари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

"Ушбу қўлланмада шахсий таркибни Россия Ҳарбий Кучларига қарши ҳаракатларни амалга ошириш бўйича аниқ чоралар таклиф қилинган. Америка ҳарбийларининг Россияга қарши можарога бу тарзда тайёрлашлари ҳақида далиллар, айниқса Европа хавфсизлиги соҳасидаги ҳозирги, шундоғам мураккаб вазиятда анчайин ташвишли ҳолатдир", — дейилади АҚШдаги Россия элчихонаси матбуот-котиби Николай Лахониннинг баёнотида.

Лахониннинг сўзларига кўра, қўлланма мазмуни ўтган ҳафта Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ўртасида бўилб ўтган конструктив характерга эга бўлган учрашувга тамомила зид.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили, денгиз қўшинлари майори Адриан Рэнкин-Галлоуэй ушбу қўлланма Пентагоннинг расмий сиёсатини акс эттирмаслигини, балки шунчаки эксперт фикри эканлигини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан