Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дарё ўзанларида ноқонуний шағал ва қум қазиб олишга қарши кураш кучайтирилади
26.09.2017 11:31,  
12

Ўзбекистон Президенти 23 сентябрь куни «Сув ресурсларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ҳужжат дарё, кўл, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектлари ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ўтказиш ниқоби остида шағал ва қум маҳсулотларини назоратсиз қазиб олиш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган.

Бундай фаолият устки ва ер ости сувларининг тугаши, муҳофаза қилинадиган сув зоналарининг ботқоқланиши ва ифлосланиши, улар қирғоқлари, суғориш тизимлари, транспорт ва гидротехника инфратузилмаларининг бузилиши, шунингдек фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин, дейилади ҳужжатда.

2017 йил бошидан буён дарё ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ноқонуний иш олиб борилган 228 та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг 176 тасида субъектлар давлат экология экспертизаси шартномасини тузмасдан ёки норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер усти бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясиз фаолият олиб боргани маълум бўлди.

Қарорда бу каби ишлар фақатгина тошқин сувлар ва сел оқимларини ўтказиш имконияти чекланганлиги натижасида вужудга келадиган салбий оқибатларга барҳам бериш учунгина амалга оширилиши белгиланди.

Мазкур чораларни амалга ошириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ихтисослашган муҳандислик-техник отрядлар ташкил этилиб, улар тошқин, сел ва ўпирилиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, ҳимоя ва тиклаш ишларини амалга оширади. Мазкур фаолият билан бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланиши мумкин.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишни тартибга солиш ва уларнинг экологияга салбий таъсирини бартараф этиш учун мазкур фаолият дарё ўзанларини тозалаш ва улар қирғоқларини мустаҳкамлашда лицензия асосида амалга оширилишга ижозат берилади.

Ўзанларда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун лицензия тасдиқланган захиралар мавжуд бўлганда ва сув режимига салбий таъсири аниқланмаганда Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси томонидан тақдим этилади.

Ушбу соҳада қонунчиликнинг бузилишини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар даражасида 12 та вазирлик ва ташкилотлар вакилларидан иборат доимий фаолият олиб борувчи маҳкамалараро гуруҳлар ташкил этилади.

Ушбу гуруҳлар республикадаги умумий узунлиги 12,7 минг километрни ташкил этувчи 437 та дарё ва бошқа сув объекти ҳудудида фаолият олиб боради. Маҳкамалараро гуруҳларга прокуратура органлари раҳбарлик қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан