Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурияда Россия генерали ўлдирилди
26.09.2017 11:36,  
9

Россия Федерацияси қуролли кучлари зобити, генерал-лейтенат Валерий Асапов Дайр аз-Зор шаҳрида ИШИД ҳужумидан ҳалок бўлган. бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб, Russian Today​ телеканали хабар бермоқда.

Генерал Асапов Суриядаги фуқаролар урушида ҳукумат армиясининг энг муҳим ҳарбий маслаҳатчиларидна бири бўлгани айтилмоқда. ИШИД жангарилари томонидан зарба берилган вақтда генерал Сурия ҳукумати қўшинлари қўмондонлик пунктида бўлган ва Дайр аз-Зорни озод қилиш бўйича суриялик ҳарбийларга кўмаклашаётган бўлган.

Генералнинг ўлими билан Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони расман 37 кишига етган. Аммо мустақил кузатувчилар Россияни берган қурбонлар сонини бир неча баробар камайтириб кўрсатишда айблашади. Асапов Сурияда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар орасида ҳозирча энг юқори мартабали зобит ҳисобланади. Россия армияси фақат сентябр ойининг ўзида уч нафар аъзосидан жудо бўлган.

Дайр аз-Зор шаҳрини ИШД жангариларидан озод қилиш учун жанглар бир неча ойдан бери давом этмоқда. Сентябр бошида Сурия қўшинлари ИШИД мудофаасини ёриб ўтишга муваффақ бўлган. Айни вақтда Идлиб вилоятида Россия авиациясининг бомбардимонлари давом эттирилмоқда. Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш ташкилоти хабарига кўра, душанба куни Идлибдаги Россия зарбаларидан камида 37 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Қурбонларнинг 12 нафари болалар эканлиги маълум қилинган.

Россия расмийлари генералнинг ўлимида АҚШни айблаган. Жумладан, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябов АҚШ ҳукуматини Сурияда иккиюзламачи сиёсат олиб боришда айблаган ва Америка сиёсати туфайли Россия товон тўлаётганини айтган. АҚШ дастагидаги «Сурия демократик кучлари» гуруҳи эса Сурия шарқида Россиянинг ҳаво ҳужумларига учраганини маълум қилган. Ўз навбатида, Россия мудофаа вазирлиги бу айбловни рад этувчи баёнот эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан