Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда автобус ва микроавтобусларда электрон тўлов тизими йўлга қўйилди
26.09.2017 11:59,  
28

Хоразм вилоятидаги «Янгиариқ транс» МЧЖ ўз автобус ва микроавтобусларида «Kakadu Pay System» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган онлайн тўлов тизимини жорий этди. Бу ҳақда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизмати маълум қилади.

«Kakadu» номли мазкур тўлов тизими мобил дастур кўринишида бўлиб, мижоз йўлкира ўзининг шахсий смартфони орқали тўлаш имконини беради.

Ушбу дастур илк бор 2017 йилнинг апрел ойи бошида синов тариқасида Урганч шаҳридаги «Мусо Авто» МЧЖнинг йўналишсиз таксиларига ўрнатилган эди. Синов муваффақиятли ўтгач, онлайн тўлов тизими «Янгиариқ транс» МЧЖга тегишли «Исузу» русумли автобуслар ҳамда «Фотон» ва «Газел» русумли микроавтобусларда жорий қилинди.

Онлайн тўлов тизимидан фойдаланиш учун мижоз пластик картасини рўйхатдан ўтказиб, дастурни смартфонига юклаб олиши лозим.

Мазкур тизимнинг қулайлиги шундаки, унга уланиш учун фирмалардан ҳеч қандай ускуна сотиб олиш ва бошқа харажатлар талаб этилмайди, барчаси мобил дастур ёрдамида амалга оширилади. Мижозлар ҳисобидан ечиб олинган пуллар, яъни хизмат ҳақи тўғридан-тўғри автокорхонанинг банк ҳисобрақамига келиб тушади ва мижознинг мобил телефонига тўлов амалга оширилгани ҳақида СМС-хабар келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан