Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия билан маҳсулот айирбошлаш ҳажми 5 млрд долларга етиши мумкин
26.09.2017 19:56,  
5

2017 йил охирига қадар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2016 йил якунлари бўйича 4,2 млрд ўрнига 5 млрд долларга қадар ўсиши мумкин. Бу ҳақда 26 сентябрь куни ўзбек-рус бизнес-форумида Ўзбекистон ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров маълум қилди.

«Ўзбекистон корхоналари Россияга автомобилсозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик ва чарм-пойабзал маҳсулотлари, қурилиш материалларини етказиб беришни сезиларли даражада кенгайтиришлари мумкин, — дея қайд этди вазир ўринбосари. — Ўз навбатида, нефть ва нефть маҳсулотлари, металлопрокат ва машинасозлик маҳсулотлари Ўзбекистоннинг асосий импортни ташкил этади».

Россия Савдо-саноат палатаси вице-президенти Владимир Падалко Ўзбекистон билан муносабатларнинг ривожланиши Россиянинг кўплаб ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий вазиятга ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбир доирасида икки давлат савдо-саноат палаталари халқаро тижорий арбитраж ва медиация соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлик кенгашлари 2018−2019 йилларда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум низомини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси"ни имзолади.

Форумда Россиянинг кимё, енгил саноат, нефть-газ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, авиация, озиқ-овқат, фармацевтика, металлургия ва бошқа соҳаларда турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 30 дан зиёд компанияси иштирок этмоқда.

Форум дастуридан Ўзбекистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик, туризм, шунингдек транспорт ва логистикани ривожлантиришга бағишланган йиғилишлар ҳам ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан