Uzcard: аҳолининг 16 фоизи банк карталарига эга эмас

26.09.2017 | Иқтисод | 2447

Ўзбекистонда аҳолининг 16 фоизида банк карталари мавжуд эмас, деб хабар бермоқда Uzcard матбуот хизмати.

Экспертлар 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган аҳоли орасида сўровнома ўтказиб ана шундай хулосага келишди. Сўровларда 100 нафар киши иштирок этди.

Шунингдек, сўровномадан маълум бўлишича, унда қатнашганларнинг 12 фоизи коммунал хизматлар учун тўловларни онлайн амалга оширади. Атиги 2 фоиз сўровнома иштирокчилари эса картадан картага пул ўтказишар экан.