Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шошилинч хабар! Бухоро вилоятида 90 киши овқатдан заҳарланиб шифохонага тушди
26.09.2017 21:17,  
9

Бугун Бухоро вилояти Ромитан туманида эрталаб 5 яримдан соат 18.40гача 90 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, улар "ўткир диарея, овқатдан заҳарланиш" ташхисига гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган.

Беморлар билан ўтказилган суҳбат давомида уларнинг барчаси ўз касалликларини 25 сентябр куни оқшомда туман марказидаги "Диёр" тўйхонасида фуқаро Икром Хамраев томонидан ўтказилган никоҳ тўйи дастурхонига тортилган тухум баракни истеъмол қилиш билан боғлашган.

Юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганиш, беморларга ва маҳаллий мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутахассислари, жумладан, республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори А.Худаяров, республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.Алматов, Эпидемиология — микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори А.Абдушукуров ва бир гуруҳ етакчи мутахассислар Бухоро вилояти Ромитан туманига юборилган.

Айни пайтда аксарият беморларнинг аҳволи барқарорлашган. Шу сабаб соғлиғи тикланган 25 нафар фуқарога уйига рухсат берилган.

Ушбу эпидемик вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан