Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентга ташриф буюрган Акиэ Абэни Татьяна Каримова кутиб олди
4.08.2016 13:41,  
10

 3 август куни Ўзбекистонга Япония Бош вазири Шиндзо Абенинг рафиқаси Акиэ Абэ ҳамда япон маданият ва санъат намояндаларидан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Хабарда айтилишича, Тошкент халқаро аэропортида Япония Бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абени Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Татяна Каримова кутиб олди.

Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2002-йил июл ойида Японияга расмий ташрифи чоғида имзоланган Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот руҳида барқарор ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон раҳбарининг 2011-йил феврал ойида Японияга ҳамда Япония Бош вазирининг 2015-йил октябрда Ўзбекистонга расмий ташрифлари ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтарди.

"Японияда Ўзбекистон маданияти ва киноси кунлари ташкил этилиши, япон ижкорлари томонидан Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро анжуманлар, хусусан, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида фаол қатнашиши, Токиода буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилгани, Тошкентда Япон боғи ташкил этилгани, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги халқаро маданият карвонсаройига япониялик олим ва мусаввир Икуо Хираяма номи берилгани икки халқнинг маданий яқинлиги ифодасидир", — деб таъкидланади хабарда.

Делегациянинг ташрифи давомида Иккинчи жаҳон уруши йилларида тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келиб қолган япон аскарлари дафн этилган хотира мажмуасини зиёрат қилиш, Ўзбекистон Амалий санъат музейи билан танишиш, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Япониянинг «Драм Тао» ижодий жамоасининг концерт дастури намойиш этилиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан