Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хеопс пирамидаси қурилишининг сири очилди
27.09.2017 14:08,  
2025

Мисрда катта лойиҳа асосида пирамидалар ўрганилмоқда. Халқаро олимлар томонидан ташкил этилган гуруҳ кўпгина Хеопс пирамидаси қурилишидаги кўпгина сирларни очмоқдалар.

Гизадаги Буюк пирамида ёки Хеопс (Хуфу) пирамидаси ўрганиш ишлари XVIII​-асрда бошланган эди, ўша даврда Наполеон бу ерга археолог, геодезист ва бошқа олимларни олиб келган эди. Тадқиқотлар ҳозирги кунгача давом этмоқда, аммо Қадимги Миср архитектура ёдгорлиги ҳали ҳам барча сирларини очгани йўқ. Пирамиданинг қурилиши бошланган давр номаълум: радиоуглеродли усул эрамизгача аввалги 2680 дан 2850 йил бўлган даврни кўрсатмоқда. Бундан ташқари қандай йўл билан катта харсанг тошлар узоқ масофадан олиб келинганлиги ҳам сир бўлиб қолмоқда.

Хар бир пирамида қурилишида турли хил йўллардан фойдаланилган. Аввал никрополларнинг бирида XII сулола акс эттирилган бўлиб, унда 172 та одам алебастрдан ишланган Жехутихотепа II ҳайкалини тортиб кетаётганини кўриш мумкин. Бир ишчи қумга сув сепиб, судрашни енгиллаштиряпти.

Айрим пирамидаларнинг блоклар осма механизм ёрдамида юмалатиб қурилган: бундай қурилмалар Янги подшоликнинг ибодатхоналарида кўп топилган. Бундан ташқари айрим жойларда «квадрат ғилдирак технологияси» қўлланилган: махсус тахтасупа ясалиб, ундан квадрат блоклар судраган.

1997 йили археолог Марк Ленер (Марк Леҳнер) кичик пирамида қуриб тажриба ўтказиб кўрган эди. Асосининг кенглиги 10 метр баландлиги 6,1 метр. Оғирлиги 2 тоннага яқин блокларни 12-20 та одам ёғоч ёрдамида сирғантиришган эди.

Хеопс пирамидаси қурилишида барча тажриба ва гипотезалар 2,5 тоннали оҳак ва гранит блокларни қандай ташиб келтирилганига жавоб топиб бера олмаган эди. Жавоб 2017 йилда топилди: Ленер бошчилигидаги халқаро археологлар гуруҳи томонидан топилган папирусда 40 та ишчи устидан назорат қилувчи назоратчи ташиш усулини ёзиб қолдирган экан.

Матинни мазмунидан маълум бўлишича: аввал мисрликлар Нилдан Гизагача канал қуришган ва канал орқали ёғочдан ясалган қайиқларда қурилаётган пирамида тагигача блоклар тошилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан