Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тиклайди
27.09.2017 17:37,  
8

АҚШнинг U.S. Export-Import Bank (Эксимбанк) экспорт-импорт банки 13 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон билан ҳамкорликни қайта тиклайди, деб хабар берди Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раиси Суҳроб Холмуродов.

"АҚШ Эксимбанки билан музокаралар ўтказилди. Бу анчагина нуфузли халқаро молия институти. Музокаралар давомида улар ўтказилаётган ислоҳотларга жуда юқори баҳо беришди. Муносабатларни қайта тиклаш борасида келишувларга эришилди", — деди Холмуродов халқаро пресс-клуб йиғилишида. Музокаралар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида ўтказилган.

Холмуродовнинг айтишича, Америка банки лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилган. Банк Ўзбекистонга "Боинг" самолётлари ва бошқа технологик қурилмалар сотиб олишда кредит бериши мумкин.

Миллий банк раҳбари шунингдек Visa Card Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга қизиқиш билдираётганини маълум қилган.

"9 октябр куни дастлабки ишчи миссияси ташриф буюради. Visa Cardнинг Миллий банк, умуман Ўзбекистон бозоридаги иштироки бўйича янги "йўл харитаси" ишлаб чиқамиз", — деган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан