Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






McDonald’s Ўзбекистон бозорига кириш имкониятларини ўрганмоқда
28.09.2017 10:53,  
6

АҚШнинг McDonald’s корпорацияси Ўзбекистон бозорига кириб келишга қизиқиш билдирмоқда ҳамда бу борадаги имкониятларни ўрганмоқда. Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев Халқаро пресс-клубнинг 27 сентябрь куни бўлиб ўтган сессиясида шу хусусида сўз юритди.

«Эшитишимча, McDonald’s Ўзбекистон бозорига тўғридан-тўғри ва франшиза орқали кириб келиш имкониятларини ўрганмоқда. Биз бу маълумотларни корпорациянинг ҳудудий вакилларидан қабул қилдик. Ўйлашимча, биз бу масалани албатта муҳокама қиламиз. Ўзбекистон бозори очиқ. Биз Ўзбекистон бозоридаги исталган рақобатни қўллаб-қувватлаймиз», — дейди Ташқи савдо вазири.

Элёр Ғаниевнинг таъкидлашича, Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон — Америка бизнес форумида бу масала муҳокама қилинмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан