Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда қаровсиз жониворларни овлаш вақтинча тўхтатилди
28.09.2017 13:46,  
3

Пойтахт ҳокимияти бир неча кун илгари эълон қилинган Тошкентдаги қаровсиз жониворларни ёппасига овлашни жониворларни ҳимоя қилиш жамияти мурожаатидан сўнг вақтинча тўхтатди.

Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шуҳрат Аброров қарор чиқарди. Жониворларни ҳимоя қилувчилар билан айнан у учрашди ва вазиятга ойдинлик киритишга ваъда берди.

Жониворларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълумот беришича, ҳайвонларни тутиш хизмати ҳокимиятда ушбу мавзуда зооҳимоячилар гуруҳи билан учрашув ўтказилмагунча ишга киришмайди. Жамиятнинг Facebook'даги саҳифасида ёзилишича, учрашув 28 сентябр куни бўлиб ўтади. Унда шунингдек, ветеринария хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқаролар йиғинлари вакиллари, экологлар иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтда қаровсиз жониворларни тутиш отрядлари фаолиятини кучайтириш ҳақида қарор чиқарганди.

Бунга қаровсиз ҳайвонларнинг одамларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўпайиб кетганлиги сабаб бўлган. Ушбу хабардан сўнг жониворларни ҳимоя қилиш жамияти ўз безовталигини билдира бошлади. Уларнинг фикрича, бу муаммони бошқача, инсоний йўл билан ҳал этиш лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан