Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиланд собиқ бош вазири Йинглак Чинават Дубайга қочиб кетди
28.09.2017 13:56,  
3

Таиланд собиқ бош вазири Йинглак Чинават ўз мамлакатида беш йилга озодликдан маҳрум этилишга сиртдан ҳукм қилингач, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига қочиб кетди. Бу ҳақда бош вазир Прают Чан-Оча брифинг чоғида журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда Telegraph​ агентлиги.

Мамлакат Олий суди уни гуруч сотиб олиш учун ажратилган сармоя схемасини нотўғри ишлатганликда айблади, бу Таиландга камида 8 миллиард долларга тушган.

Олий суд судьялари Йинглак сохталаштирилган битимлардан хабардор бўлганлигини таъкидлашди, бироқ у уларни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаган.

Август ойи охирларида ОАВ Таиланд собиқ бош вазири Сингапурга қочиб кетгани ҳақида хабар берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан