Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Угандада ёмғирни чақириш учун жодугарлар болаларни қурбонликка келтира бошладилар
28.09.2017 18:07,  
11

Угандадаги табиблар ва жодгарлар ёмғирни чақириб, қурғоқчиликдан қутулиш учун болаларни қурбонликка келтиришмоқда. Бу ҳақда Religion news service хабар берди.

Африка давлати бўлмиш Уганда сўнги 50 йил ичида энг кучли қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Оқибатда бир ярим миллиондан зиёд одамларга очлик таҳдид қилмоқда. Уганданинг аксарият аҳолиси руҳлар ўзи билан ёмғирни олиб келишига ишонишади.

Сентябрь ойи давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қурбон қилиб сўйишда гумонланган 44 фуқаро қўлга олинган. Шулардан бири саккиз ҳолат бўйича айбларини тан олган.

2015 йилда етти нафар бола ва олти нафар катта ёшдаги одамларнинг тана қолдиқлари топилган, 2016 йилда эса 7 нафар бола ва 2 нафар катта ёшдаги одамларники. Жабрдийдаларнинг қулоқлари, тишлари, лаблари ва жинсий аъзолари бўлмаган.

Полициячилар маълумотига кўра, қурбонлик маросимлари аслида бундан кўпроқ амалга оширилган, фақатгина таналарнинг ҳаммаси топилганича йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан