Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда АҚШ мудофаа вазири ва НАТО бош котиби суиқасдга учради
28.09.2017 18:36,  
3

Чоршанба куни Афғонистонга ташриф буюрган Америка қуролли кучлари раҳбари Жеймс Маттис ва НАТО бош котиби Женс Столтенбергга суиқасд уюштирилган. Бу ҳақида Guardian​ нашри хабар бермоқда.

АҚШ мудофаа котиби Қобулдаги элчихонага етиб келган вақтда уни олиб келган ҳарбий самолётга гранатамётдан ҳужум бўлган. Оқибатда ҳарбий самолётга шикаст етгани, элчихона олдида портлаш ва ёнғин содир бўлгани қайд этилган. Бундан ташқари бир гуруҳ қуролланган одамлар халқаро аэропортга ҳужум қилгани хабар қилинган.

Ҳужум натижасида камида 5 киши жароҳат олган. Жим Маттис ва женс Столтенбергга ҳеч қандай зарар етмаган. Пентагон раҳбари ўтирган самолётга амалга оширилган ҳужум учун жавобгарликни Толибон гуруҳи ўз зимасига олган бўлса, ИШИД гуруҳи ҳам суиқасд уюштирилгани тўғрисида эълон қилган.

АҚШ мудофаа котиби ва НАТO раҳбари Қобулда Афғонистон расмийлари билан учрашган. Музокараларда Доналд Трампнинг Афғонистондаги уруш стратегияси муҳокама қилинган. Бир кун аввал Жим Маттис Деҳлига сафар қилган ва Ҳиндистон расмийлари билан Афғонистон масаласини муҳокама қилган. АҚШ ҳукумати афғон инқирозини ҳал қилишда Ҳиндистоннинг иштироки кенгайтирилишини сўрагани айтилмоқда.

Доналд Трамп ҳокимиятга келгандан кейин Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонини оширишга қарор қилган. Президент қарорига кўра қўшимча 4 минг аскар Афғонистонга келтирилиши кутилмоқда. Афғонистон армияси эса АҚШдан янги қуроллар олишни бошлаган. Жумладан, сентябр ойида Black Hawk​ (Қора қирғий) вертолётларидан дастлабки тўрттасини қабул қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан