Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ва Туркия президентлари ўртасидаги музокаралар 1,5 соатдан кўпроқ давом этди
29.09.2017 11:22,  
1

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасидаги музокаралар 1,5 соатдан кўпроқ давом этди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21.10да Эрдўған қароргоҳида бошланган. Эрдўған Путинни автомобили ёнида кутиб олган. Сўнгра икки етакчи қароргоҳга йўл олишган.

Айни вақтда музокаралар кенгайтирилган тартибда давом этмоқда.

Аввалроқ маълум қилингандек, учрашувда Суриядаги вазият, Ироқ Курдистонининг мустақиллиги бўйича референдуми натижалари, "Турк оқими" ва "Аккую" лойиҳаларининг амалга оширилиши аҳволи ва икки томонлама кун тартибининг қолган масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилганди. 

Таъкидланишича, бу учрашув Путин ва Эрдўғаннинг жорий йилдаги 5-учрашувидир. Март ва май ойларида Эрдўған Россияга келганди. Кейинроқ май ойида икки етакчи Пекинда "Бир камар, бир йўл" форуми ҳамда июлда Гамбургдаги G20 саммити доирасида учрашишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан