Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро пул ўтказмаларини энди сўмда амалга ошириш мумкин
29.09.2017 14:08,  
26

«Ўзбекистон почтаси» АЖ Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинувини қайта йўлга қўйди, деб ёзмоқда Uznews нашри.

Почта матбуот хизматининг қайд этишича, халқаро пул ўтказмалари юқорида келтирилган давлатлар почта муассасалари билан тузилган икки томонлама келишувлар доирасида юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинади.

Миллий валютадаги пул маблағлари пул ўтказмасини жўнатиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан эркин айирбошланадиган валютада ҳамкор давлатга юборилади.

МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан