Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва ЎзПФЛ бўш иш ўринларига танлов эълон қилди
29.09.2017 16:32,  
11

Ўзбекистон Футбол Федерацияси қатор бошқарма ва бўлимларга танлов асосида мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда федерация сайтида эълон қилинди.

Эълонга кўра, юридик бўлим, матбуот хизмати, халқаро алоқалар, хавфсизлик, кадрлар, маркетинг, болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш, ҳакамлар ва инспекторлар, терма жамоалар, молия-иқтисод бошқармаларига мутахассислар таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлинмаси, илмий-услубий таъминот бўлими ҳамда хўжаликлар хизматига ҳам ишга таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, бухгалтер, кассир, шифокор, психолог, иш ва архив юритувчи, электрик, сантехник, буғ қозонлар мутахассиси, омборхона мудири, ошпаз, ҳайдовчи, IT мутахассис, боғбон, фаррошлар ҳам ишга таклиф қилинган.

Номзодлар соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши, футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси, футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

ЎФФ билан бир қаторда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам мутахассисларни ишга қабул қилиш бўйича танлов бошланганлигини эълон қилди.

ЎзПФЛнинг эълонига кўра, спорт ва маркетинг бўлимлари ҳамда матбуот хизматига мутахассисларга ишга қабул қилинади.

Шунингдек, бухгалтер, кассир, юрисконсульт, халқаро алоқалар бўйича мутахассис, футбол ишқибозлари билан ишлаш бўйича мутахассис, котиб/иш юритувчи, ҳайдовчилар ҳам ишга таклиф қилинади.

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни [email protected] электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари айтилган.

Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов федерациянинг 90 фоиз ходими янгиланиши ҳақида маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан