Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар ғилдиракни бошқатдан ихтиро қилмоқчи
5.08.2016 07:17,  
29

Ғилдиракнинг доира шаклига барча ўрганган. Айнан думалоқ шакл ғилдирак учун энг мувофиқлиги асрлар тажрибасидан ўтган. Дарҳақиқат, ғилдираги тўртбурчак ёки учбурчак бўлган транспорт воситасида сайр қилиш бизни унча севинтирмаслиги аниқ. Бироқ замонамиз олимлари ғилдиракнинг бу шаклини сақлаб қолиш тарафдори эмас. Улар ғилдиракка мослашувчан хусусият бермоқчи, токи йўлида учраган тўсиқ шаклига кириб айланиб ўтсин, деб ёзади carzone.uz.

Германиялик мутахассислар ғалати ғилдирак ихтиро қилишди ва Мисрга тегишли қадимий рамз Уроборос шарафига Ourobot дея аталди. Уроборос думини тишлаётган илон демакдир. Янги ғилдирак танк занжирини эслатади. 12 сегментдан иборат бўлиб, ҳар бирида алоҳида мотор ва қандай юзада ҳаракатланаётганини сезувчи босим сенсори бор. Агар текис юзада ҳаракатланса, ғилдирак анъанавий шаклда юради. Йўлда дўнглик учраса Ourobot шаклини ўзгартириб, унга мослашади.

Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, инновацион ғилдиракнинг бир айби бор – бурила олмайди. У фақат тўғрига юради. Аммо олимлар бу камчиликни ҳам бартараф қилиш арафасида. Қуйидаги видеони томоша қилиб келажак транспортининг ғилдираги тўғрисида тасаввурга эга бўлинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан