Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда 5 балли зилзила содир бўлди
29.09.2017 19:36,  
41

Европа-Ўртаер сейсмик маркази маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Жиззах шаҳридан 45 километр жануби-шарқда, Зоминдан 23 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Маълумот берилишича, зилзила магнитудаси 5,1 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

АҚШ Геология маркази сайтида ҳам ушбу ер силкиниши ҳақидаги маълумотлар қайд этилган бўлиб, унда зилзила кучи 5 баллга тенглиги, зилзила ўчоғи эса 20 километр чуқурликда жойлашгани айтилган.

Тошкент шаҳри аҳолиси 4 балл атрофидаги ер қимирлаши кучини сезишди. Зилзила Фарғона водийси ва Самарқандда ҳам кузатилган. 

Тошкент сейсмология маркази тез орада аниқ маълумотлар тақдим этиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан