Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда "Каптива" ҳайдовчиси бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди
29.09.2017 19:38,  
1

Тошкент шаҳрида 27 сентябр куни содир бўлган автоҳалокат натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 27 сентябр куни Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида "Каптива" русумли автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборган. Натижада 26 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жинояб кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан