Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб совуқ ҳаво ҳукмронлик қила бошлади. Айниқса, бугун Тошкент шаҳрида қиш қаҳри сезилгандек бўлди.
Бунинг сабаби бор экан. Бугун, 29 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ва Жиззах вилоятида яхшигина қор ёғди. Бу ҳақдаги фотосуратлар дарҳол интернет оламини босиб кетди.
Тошкент шаҳрида айни дамда +5 даража илиқ бўлиб, ёмғир ёғиб турибди. Қор ҳавоси сезилмоқда.