Пластик карталарнинг амал қилиш муддати ўзгарди

30.09.2017 | Ўзбекистон | 3938

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Ягона умумреспублика процессинг маркази «Узкарт» банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлмиш банклар томонидан муомалага чиқариладиган UzCard EMV пластик карталарининг амал қилиш муддатини беш йилгача белгилади. Бу ҳақда UzCard хабар бермоқда.

Шу кунгача UzCard EMV пластик карталари уч йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилаётган эди.

Ушбу қарор карта эгалари ҳамда тижорат банклари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинди.