Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қозоғистонга электрдан бўлган қарзининг 130 млн долларини тўлади
30.09.2017 18:35,  
3448

Ўзбекистон етказиб берилган электр энергияси учун Қозоғистондан бўлган қарзининг 130 миллион доллардан ортиқроғини тўлади.

"Ўзбекистон билан ҳақиқатан айрим келишмовчиликлар бор эди. Ўзбекистон энергия тизими билан шартномавий муносабатлар ўрнатган вақтимиздан буён республика  биздан 140 миллион доллардан ортиқроқ қарз бўлиб қолганди", — деди "KEGOC" АЖ бошқаруви раиси Бакитжан Кажиев матбуот анжуманида.

Ҳозирда мазкур масалани мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

"Қарзнинг катта қисми тўлаб бўлинди, оз миқдордаги пул қолди — 143 миллион доллардан 11 миллион 330 минг тенге қолди, яъни 130 миллион доллардан ортиқ қарз узилди. Қарзнинг қолган қисми ҳам йил охирига қадар тўланади", — деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан