Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Жаҳон банкидан 1 млрд доллар олади
30.09.2017 18:40,  
5

Ўзбекистон ҳукумати миллий валюта — сўмнинг девальвацияси оқибатларини юмшатиш мақсадида реал сектор ва ижтимоий соҳа учун бир миллиард доллар миқдорида маблағ олади, деб хабар берди РИА Новости.

"Ҳукумат ва Жаҳон банки ноябр ойида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар миқдоридаги қарз шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг айтишича, маблағ ижтимоий соҳада девальвация оқибатларини юмшатиш ва реал секторга йўналтирилади.

Қарз шартлари 2018 йилнинг биринчи чорагида келишилиши режалаштирилган ва йилнинг иккинчи ярмида ЖБ директорлар кенгашига тасдиқлаш учун киритилади, деди манба. Унинг билдиришича, Ўзбекистон президентининг АҚШга сафари давомида Жаҳон банкидан маблағ олиш борасида келишувга эришилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан